Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон Тожикистонда ГЭС қуради

716

Тошкентда Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳларининг Тожикистон Республикаси ҳудудида Зарафшон дарёсида биргаликда ГЭС қуриш масаласини муҳокама қилиш бўйича музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, гидроэлектрстанцияларни қуриш босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилади: даставвал ҳисоб-китоб қиймати 282 млн АҚШ доллари, қуввати 140 МВт бўлган, 700-800 млн. кВт-соат электр энергия ишлаб чиқарувчи Ёвон ГЭСи қурилади. Навбатдаги босқичда томонлар Фандарёда ҳисоб-китоб қиймати 270 млн АҚШ доллари, қуввати 135 МВт бўлган, 500-600 млн. кВт-соатэлектр энергия ишлаб чиқарувчи ГЭС қурилиши имкониятини кўриб чиқади.

Қурилган гидроэлектростанциялар фақат Ўзбекистон Республикаси эҳтиёжлари учун 1400 млн кВт.с экологик соф электр энергия ишлаб чиқаради.

Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 МВт га тенг иккита ГЭС ни биргаликда қуриш масаласини ишлаб чиқиш Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг 2018 йил 17 августда имзоланган Қўшма баёнотида кўзда тутилган эди.

Кейинчалик ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да акс эттирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

549 19:04 27.10.2020

Ўзбек алифбосини ёзган озарбайжон олими

1593 10:40 22.10.2020

“Извините, нам учить ваших детей или собирать хлопок?!”

2204 13:39 20.10.2020

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

541 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1105 10:40 12.10.2020

Бишкекда ўқ узилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари хавотирда

1688 08:05 10.10.2020
« Орқага