Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўзбекистон учун уммонга йўл очса бўлади...

5645

Озарбайжон Лочин райони орқали Арманистонга йўлак, униси эса бунисига Нахичеванга йўлак бераётганини ўқиб, қачонлардан бери фикримни банд қилган бир масала яна қўзғалиб қолди. 

Қозоғистон ё Туркманистон ҳам бизга Каспийга чиқадиган шундай йўлак берса, бўлмасмикан? Ахир биз қардошлармиз ва ўзаро тинчлик ҳолатидамиз. Қолаверса, биз ҳам уларни қуруқ қўймаслигимиз аниқ. Шунда аввал ёпиқ денгизга, кейинроқ очиқ денгизга йўллик бўлиб қолармидик. Бундай коридор иқтисодий-логистик жиҳатдан қанчалар манфаатли экани кўпчиликка маълум. 

Мен фикримни илмий асосга эга бўлмаган масала деб юрар эдим. Кавказдаги кейинги келишувлардан кейин бу фикр ҳам ўйлаб кўришга арзийдигандек туюлди.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

« Орқага