Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

562

Бугун, 2021 йил 3 октябрда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Венди Шерман билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Америка кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Давлат департаменти вакили Америка томони Ўзбекистонда кўзда тутилган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди. Томонлар Афғонистонда кенг миллий ярашув ва инклюзив ҳукуматни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш, мамлакатда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, гуманитар инқирознинг олдини олиш зарурлигини таъкидладилар.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Музокараларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Руслан Давлетов иштирок этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

UzAuto Motors акциялари очиқ савдога чиқарилади

402 18:05 17.01.2022

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

1130 15:00 17.01.2022

Қозоғистонга кўчаётган қозоқларнинг асосий қисми Ўзбекистондан

1529 09:56 17.01.2022

Ўзбекистонга Россиянинг яна 144 та балиқ ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси кириб келмоқда

1882 21:05 15.01.2022

Ўзбекистонга келувчилар учун мажбурий экспресс-тест нархи маълум қилинди

708 16:40 15.01.2022

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ўзгаришларга ягона умид сифатида таъкидланди

1994 23:05 14.01.2022
« Орқага