Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Бангладеш Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда

871

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Бангладеш ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Масъуд Мўмин бошчилик қилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сиёсий маслаҳатлашувлар икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар тарихида илк бор ўтказилмоқда.

Делегациялар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтиришга кўмаклашиш, ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали иқтисодий дипломатияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда Ўзбекистон-Бангладеш кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

655 15:35 27.01.2023

«Ўзбекистон ва Россия газ шартномаси миллий манфаатларни акс эттиради» — Алишер Қодиров

917 15:45 26.01.2023

Ўзбекистонда десоветизация ва декоммунизация жараёни қачон бошланади?

1082 14:20 26.01.2023

Бишкекда «Қирғизистон – Ўзбекистон» бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда

380 12:57 26.01.2023

Тўкат шаҳрида Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

447 19:05 25.01.2023

Энергетика вазирлиги “Газпром” билан ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзолади

876 16:30 25.01.2023
« Орқага