Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишди

480

Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг маълумотига кўра, кеча Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказган.

Унда икки мамлакат етакчиларининг жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммитида Ўзбекистон ва Покистоннинг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилганлиги айтилмоқда. Ўзбекистон ва Покистоннинг икки томонлама товар айирбошлаши 2,5 баробар ортгани, 30 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилгани, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар тиклангани айтилди.

Самарали ишбилармонлик алмашинувларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш борасида биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Энг аввало, преференциал савдо тўғрисидаги шартномани тез фурсатда қабул қилиш, транзит ва савдо муносабатлари тўғрисидаги битим қоидаларини бажариш, қабул қилинган “йўл харита”сига мувофиқ иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шулар жумласидан.

Учрашувда Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда йирик калибрли пулемёти бўлган жанговар модул ишлаб чиқилди

910 13:05 28.10.2021

Тошкент Москвани муҳожирларни ишга жойлаштиришни енгиллаштиришга чақирди

394 18:05 27.10.2021

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

432 17:35 27.10.2021

Нажот қалъаси

414 13:09 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

299 11:20 27.10.2021

Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

310 09:05 27.10.2021
« Орқага