Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

389

25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган.

Давлатимиз раҳбари Бош вазир Имрон Хонни таваллуд куни билан чин дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Покистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мулоқотлар фаоллашгани, икки томонлама товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсгани ва ишбилармонлар ўртасидаги кооперация кучайгани мамнуният билан қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика ва кимё саноати, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқлари, бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар минтақада йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бўлажак учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

533 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1221 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

208 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

736 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

292 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1493 20:03 17.01.2022
« Орқага