Ўзбекистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари учрашди

15:30 16.02.2019 143

2019 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мюнхен шаҳрида (Германия) хавфсизлик бўйича конференция ишида қатнашаётган Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши ҳамда Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларда сўнгги икки йилда кузатилаётган фаоллашиш давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш учун, жумладан Афғонистондаги ҳолатни тинч йўл билан бартараф этишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича объектив шарт-шароитларни яратиши таъкидланди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!