Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкорликда машғулот ўтказдилар

294

Фарғона вилояти чегара олди ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ва Қирғизистон Республикаси Чегара қўшинлари ҳамкорлигида биринчи бор “Шит 2019” махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА  хабар тарқатди.

Машғулот аввалида ҳар икки давлат бўлинма қўмондонларининг жанговар ҳаракатларни бошқариш ва улар орасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича йўл-йўриқлар ҳамда кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг ҳамкорликдаги махсус тактик ўқув машғулотига старт берилди.

Икки давлат чегарачиларига қўйилган асосий вазифа биргаликда босқинни бартараф этиш ҳамда чегара бузғунчиларини ҳудудга ўрнашиб олишларига йўл қўймасликдир. Шу мақсадда шай ҳолатда бўлган жанговар гуруҳлар замонавий зирҳли техникаларда чегара нарядларига ёрдамга келишди ва шартли душман икки давлат чегара ҳудудида тўлиқ қуршовга олинди. Машғулотга нафақат қуруқлик, балки ҳаво кучлари ҳам жалб этилди. Реал вазиятларга тенглаштирилган барча ҳаракатлар Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон Республикалари чегара қўшинлари раҳбарлари томонидан диққат билан кузатиб борилди.

Икки давлат чегарачилари ҳамкорлигида жанговар чиқишлар тадбирларга ўзига хос кўрк бағишлади. Бундан ташқари хизмат итларининг маҳорати, хизмат отлари ҳамда чавондозларнинг истеъдоди намойиш этилди.

Машғулот сўнгида тадбирда фаол қатнашган ҳарбий хизматчиларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди. Ўзбекистон республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамблининг хушнавоз хонандалари томонидан ҳар икки миллат тилида куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Қўшни давлатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни янада яхшилаш Ватанимиз остонаси дахлсизлиги, сарҳадларимиз мустаҳкамлигининг кафолатидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Собиқ Бош прокурорга тегишли экани айтилаётган уй сотувга қўйилди: бошланғич баҳоси 10 миллиард сўм

1301 10:11 19.11.2019

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

223 18:00 17.11.2019

Қирғизистон Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари импортини тақиқламоқчи

730 15:02 16.11.2019

Ўзбекистон ва Афғонистон олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиради

131 14:00 16.11.2019

Арабистондан туя гўшти келтирилади

1227 18:30 15.11.2019

Туркия ИШИД сафида бўлган 82 нафар ўзбекистонликни экстрадиция қилади

823 17:32 15.11.2019
« Орқага