Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси муаммолари деярли келишиб олинди

718

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг 94 фоиздан зиёди делимитация ва демаркация комиссияси томонидан келишиб олинган.

Элчи, ҳозирги пайтда давлат чегарасининг қолган 6 фоизини делимитация қилиш бўйича ишлар давом эттирилаётганини айтган. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат чегараси узунлиги 1,38 минг километрни ташкил этади. Ўзбекистонга тегишли бўлган 4 та эксклавлар Қирғизистон ҳудудида жойлашган.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жорий йил март ойидаги Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида икки давлат раҳбарининг музокаралари якуни бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришни тез фурсатларда якунлаш ва ўтиш пунктларини тўлақонли ишлашини таъминлаш бўйича амалий қадамлар белгилангани маълум қилинган эди. Жунусов ҳар икки республика раҳбарлари тегишли вазирликлар олдига йиллик товар айланмасини 1 миллиард долларга, келажакда эса  2 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйганини эслаган.

«Пандемияга қарамай, ўтган 2020 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 2019 йилга нисбатан 10 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 903 миллион долларга етди ва шу йилнинг январь-июнь ойларида 508 миллион долларни ташкил этди», деган элчи.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

245 18:00 08.12.2021

Москва метросидаги ўзбекча ва тожикча ёзувларга эътироз билдирилди

889 13:47 08.12.2021

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун марказ ташкил этилади

307 19:38 07.12.2021

Ўзбекистон делегацияси «Ал-Азҳар» раҳбарияти билан учрашди

527 18:05 07.12.2021

Абдулазиз Камилов: «Афғон халқига реал ёрдам кўрсатиш жуда муҳим»

262 14:43 07.12.2021

«Энди ишонч, дўстлик, ҳамкорлик ва жамоавий мудофаа даври бошланди» – Камолиддин Раббимов

689 12:10 07.12.2021
« Орқага