Ўзбекистон ва Россия муфтийлари Парижда учрашди

23:00 10.12.2018 636

Франция пойтахти Парижда ташкил этилган «Ислом ва глобаллашув» XIV халқаро муслумонлар форуми доирасида Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ва Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнутдиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгашининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакили Бекзод Қодиров ва Ўзбекистон мусулмон идораси вакили Абдулҳаким Орипов ҳам иштирок этди.  

Учрашувда икки давлатнинг диний идоралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масаласи муҳокама этилди. Хусусан, 2019 ва 2020 йилларда Ўзбекистон ва Россияда йирик маданий-маърифий ва илмий тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!