Ўзбекистон ва Туркия бир-бирига жиноятчиларни «ушлаб» беради

16:37 20.08.2019 650

Бугун, 2019 йилнинг 20 августидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги битим кучга кирди. Ушбу ҳужжат 2018 йил 30 апрелда имзоланган.

Битим жиноий-ҳуқуқий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда икки мамлакатнинг жиноятчиликка қарши курашда янада самарали ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳужжатда шахсларни ушлаб бериш шартлари, ушлаб беришни рад килиш учун асослар, сўровнинг шакли ва мазмуни, шунингдек, сўралаётган томонга бериладиган зарурий тасдиқловчи ҳужжатлар назарда тутилган.

Битимга мувофиқ ҳар бир томон сўраётган томонга жиноий жавобгарликка тортиш учун ёки ушлаб беришга олиб келадиган ҳуқуқбузарлик учун ҳукмни бажариш мақсадида қидирилаётган шахсларни ушлаб бериш мажбуриятини олади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!