Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

597

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакатларнинг таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди. 

Томонлар икки давлат ўртасидаги бугунги стратегик ҳамкорликка қўшимча равишда таълим соҳасидаги алоқаларни ҳам янги босқичга кўтариш имкониятлари ҳақида фикр алмашди. 

Учрашув чоғида ўзбекистонлик ўқувчиларга Туркиянинг етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиши учун грант ажратиш, вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Туркия маориф вазирининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи режалаштирилаётганлиги қайд этилди. 

Халқ таълими вазири икки давлат ўртасидаги таълим соҳасига оид ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб олиш учун туркиялик ҳамкасби билан учрашувга тайёрлигини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

891 19:00 24.01.2022

Шоҳжахон Эргашев боксни тарк этмоқда

1057 14:42 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

302 10:29 24.01.2022

Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади

201 08:05 24.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

1029 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

475 20:05 22.01.2022
« Орқага