Янгиликлар

Ўзбекистон вa Туркия ўртaсидa битим кучгa кирди

793

2019 йилнинг 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017 йилнинг 25 октябрь куни имзоланган Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Битимни имзолашда фуқароларни илм-фан, ижтимоий ривожланиш, маданият соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда табиат, диққатга сазовор жойлар, тарихий ёдгорликлар ва икки халқ маданий анъаналари билан таништириш учун сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, ОAВда нашрлар орқали “Буюк ипак йўли” ва бошқа шу каби қўшма сайёҳлик йўналишлари ва брендларини илгари суришга кўмаклашадилар.

Битимга кўра, томонлар сайёҳлик соҳасидаги корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишда ўзаро ҳамкорлик қиладилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Элчи: «Хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистонга пул киритишдан айрим раҳбарларнинг савияси тўсқинлик қилмоқда...»

418 15:35 16.10.2019

Ташқи ишлар вазирлиги: Олмаотадаги вазият назоратимизда

833 10:07 05.10.2019

«Дунё» ахборот агентлиги хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлайди

272 11:47 16.09.2019

Ташқи ишлар вазирлиги Россия кетаётганларни огоҳлантирди

1302 15:35 27.07.2019

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Индонезия Элчиси билан учрашди

265 14:15 04.07.2019
« Орқага