Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

583

Аввалроқ Тошкентда Туркманистон президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Шавкат Мирзиёев ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида 23 та ҳужжат имзолангани маълум қилинди.

Айтилишича, Кўксаройда бўлиб ўтган икки давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашувда виза процедураларини соддалаштириш тўғрисида битим, фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида бённома, икки давлатнинг адлия вазирликлари ва фан академиялари ўртасида меморандум имзоланган.

Бундан ташқари қуйидаги бир нечта ҳужжатларга ҳам имзо чекилгани хабар қилинган:

- чегараолди савдо маркази ҳамда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш тўғрисида битимлар, инвестициявий ҳамкорлик ва ўзаро товар етказиб бериш тўғрисидаги ҳамда метрология соҳасидаги меморандум;

- биологик хилма-хилликни сақлаш ҳақида битим, 2025 йилгача ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида режа, минерал ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ва энергетика соҳасида хўжалик шартномалари;

- ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Гурлан–Тошҳовуз ўтказиш пунктларини ишга тушириш бўйича баённома.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

179 14:35 03.12.2021

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

555 14:05 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

182 12:10 03.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

222 11:30 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

153 11:05 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

259 10:30 03.12.2021
« Орқага