Янгиликлар

Ўзбекистонда 1225 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди

1224

Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент халқаро аэропортига хорижий давлатлардан 32 та рейс орқали 4430 нафар, темир йўллар орқали 3 та поездда жами 603 нафар шахслар, шунингдек, давлат чегара божхона постлари орқали 1815 та автотранспортларнинг эгалари ва 31324 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилган, шулардан 35 нафари Хитой Халқ Республикаси фуқаролари ҳамда 4 нафари Хитойда бўлиб, қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари давомида эпидемиологик кўрсатмага асосан жорий йилнинг 25 февралига қадар жами 1225 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди ва коронавирус инфекцияси аниқланмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълум қилишича, жорий йилнинг 25 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

912 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1046 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

412 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

222 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

909 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

858 16:30 04.04.2020
« Орқага