Янгиликлар

Ўзбекистонда 2020 йилда 36 та янги мактаб қурилади

400

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2020 йил номи — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди.

Хусусан, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади.

2020 йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланади. Шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилади.

«Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори маош тўлаш тизимини жорий этамиз», — дея алоҳида таъкидлади Президент.

Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш зарур.

«2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун 348 та таянч мактабни белгилаб, 6 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг малакаси оширилади», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари. 

Мурожаатномадан иқтибослар...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактабларини ташкил этишни таклиф қилди

328 23:00 25.02.2020

Швеция: мактабда ҳижобга рухсат берилди!

1712 21:30 24.02.2020

Хусусий мактабларда ҳам рўмол тақиқланадими?

2991 19:40 24.02.2020

Венецияда барча мактаблар ёпилди

343 11:40 24.02.2020

Шавкат Мирзиёев: “Диний мактаб ва мадрасалар ташкил этилади”

15532 14:30 21.02.2020

Ўзбекистонда болалар учун шароит қандай?

637 20:30 20.02.2020
« Орқага