Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш концепцияси тасдиқланди

21:30 06.02.2019 600

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси;

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури.

2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси тузилди.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.

2019 йил 1 июлгача “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!