Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда баъзи байрам тадбирлари бекор қилинди

2893

Ўзбекистонда асосий байрам тадбирлари ва халқ сайллари ўтказиладиган жойларда янги турдаги COVID-19 коронавирусининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида тегишли профилактик чоралар кўрилади, тиббий назорат кучайтирилади. Шу билан бирга, мазкур юқумли инфекция инобатга олиниб, хавфсизлик нуқтаи назаридан бир қатор маҳаллий ва халқаро даражадаги, чет эллик меҳмонлар иштирокидаги тадбирлар бекор қилинмоқда.

Хусусан, байрам арафасида Тошкент шаҳрида ўтадиган Наврўз марафони, Хива шаҳрида 31 март 1 апрель кунлари ташкил этиладиган “2020 йилда Хива шаҳри туркий дунё маданияти пойтахти” йилининг расмий очилиш маросими ҳамда “Бухоро шаҳри – Ислом олами маданияти пойтахти”, деб эълон қилиниши муносабати билан 14-16 апрель кунлари ўтказиладиган тадбирлар бекор қилинди.

Аммо, Наврўз байрами муносабати билан жойларда кўчма савдо дўконлари, ҳунармандчилик кўргазмалари, китоб расталари, баҳорий таом сотиладиган очиқ ошхоналар ташкил этилади, миллий чорпоялар, сўрилар ва хонтахталар жойлаштирилади.

Боғларда, очиқ майдонларда дорбозлар, полвонлар, масхарабозлар, қўғирчоқбозларнинг томошалари, қушлар кўргазмаси, варрак учириш, арқон тортиш, арғимчоқ учиш каби халқ ўйинлари мусобақалари ташкил этилади.

Сайл давомида мамлакатимизда истиқомат қиладиган турли миллат вакилларининг бадиий чиқишлари, фольклор-этнографик гуруҳларнинг концертлари ҳам ўтказилади.

Таҳририятдан: Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам Наврўз байрами бекор қилинган. Бизда эса... 

Коронавируснинг ҳақиқий хавфини ҳали сезмаяпмиз, шекилли. Ёки арғимчоқ учганда, арқон тортганда коронавирус юқмасмикин?!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик ҳужуми бўйича баёнот берди

689 07:26 01.12.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

1083 11:54 30.11.2022

2022 йил 1 декабрдан...

859 10:57 30.11.2022

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

668 16:08 29.11.2022

Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

345 15:30 29.11.2022

Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

932 09:10 29.11.2022
« Орқага