Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

776

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро ва республика даражасидаги экспертлар тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, COVID-19 га қарши 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни "Pfizer" вакцинаси билан ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

"Pfizer" вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 - 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади. Қайд этилишича, болаларни эмлаш уларнинг ота-оналари ёки васийларининг розилиги билан амалга оширилади.

Шунингдек, Нурмат Отабеков эмланган болалар ҳақидаги маълумотлар emlash.uz дастурига киритиб борилишини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

421 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

709 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

381 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

384 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

297 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

528 15:55 01.10.2022
« Орқага