Янгиликлар

Ўзбекистонда ичимлик суви яхшиланадими?

359

Ўзбекистонда “Ичимлик суви таъминоти ва канализация тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Амалдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги 1993 йил 6 майдаги Қонуннинг фақатгина 40-43-моддалари аҳоли томонидан сув истеъмолини тартибга солишга бағишланган бўлиб, унда ичимлик суви, ичимлик сувини тайёрлаш, етказиш, унинг сифати, хавфсизлиги талаблари, ичимлик суви соҳасидаги давлат сиёсати, ичимлик сувини соҳасига оид давлат бошқаруви, ичимлик суви етказиб берувчи ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ичимлик сувига нисбатан техник регламентларга қўйиладиган талаблар белгиланмаган, шунингдек аҳолига канализация хизмати кўрсатиш ҳақида норма белгиланмаган.

Қонун лойиҳасида қайд этилган бўшлиқларни тўлдириш билан бир вақтда қуйидагилар назарда тутилади:

ичимлик суви, ичимлик суви таъминоти, марказлашган сув таъминоти, ичимлик суви тизими, ичимлик суви санитар муҳофазаси, ичимлик суви миқдори, ичимлик суви

ташкилоти ва ичимлик суви истеъмолчилари, каби тушунчаларга таъриф бериш;

ичимлик суви таъминотининг асосий принциплари, ичимлик суви таъминоти субъектлари ва объектларини белгилаш;

ичимлик сувига оид давлат бошқаруви, давлат органлари ва маҳаллий органларнинг ваколатлари ва вазифаларини белгилаш;

ичимлик суви ташкилотларининг хўжалик ва иқтисодий асосларини, сувга давлат мулки эканлигини, ундан фойдаланиш талабларини ҳамда сув таъминотини

молиялаштириш, ичимлик сувига нисбатан тариф сиёсатини белгилаш асослари;

ичимлик сувига қўйиладиган санитар ва техник талабларнинг ҳуқуқий ва техник асосини белгилаш;

ичимлик суви таъминоти устидан давлат назоратини, унинг ҳисоб-китобини олиб боришга нисбатан талабларни белгилаш;

сув ишлаб чиқариш ва истеъмол сувини етказиб беришга нисбатан хавфсизлик чоралари ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилаш;

ичимлик суви етказиб бериш бўйича кафолатлар, сув таъминоти ва сув етказиб берувчилар ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, канализация хизмати кўрсатиш ва ундан фойдаланиш тартиб таомилларини белгилашга доир нормаларни жорий этиш.

Масъул ижрочилар - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 30 май, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 30 июнь.

Бу қонун Ўзбекистондаги энг мураккаб муаммолардан бири – ичимлик суви муаммосини еча оладими? Айрим туманларда ичимлик сувининг сифати умуман талабга жавоб бермаслиги, аҳолининг узоқ-узоқлардан сувни ташиб келиши каби масалалар ечиладими? 

Мавзуга доир:
Шавкат Мирзиёев: «Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар?»

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин қишлоқларидаги суғориш тизимини Исроил вайрон қилди

515 10:00 11.02.2020

Сувга танга ташлашдан мантиқ борми? (Видео)

1089 20:23 10.02.2020

Нега Аллоҳ дунёни сувга ўхшатган?

1176 08:20 28.01.2020

Қуръонда сув ҳақида...

1942 17:40 25.01.2020

Зиёратгоҳдаги бидъат иш — сувга танга ташлаш!

671 20:30 24.01.2020

Малайзия океанга кўп чиқинди ташловчи давлатларга муносиб жавоб қайтарди

2898 17:20 22.01.2020
« Орқага