Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда илк коронавирус аниқланди. У коронавирусга чалинган иккинчи ўзбекистонлик

5431

"Дарё" нашрининг хабар беришича, Ўзбекистонда илк коронавирусга чалинган 1 нафар фуқаро аниқланган. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги берган маълумотга кўра, фуқаро Францияда бўлиб қайтган. 

«Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», — дейилади агентлик ахборотида. Агентлик ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини қўшимча қилган.

Мавжуд вазият бўйича хавотирга ўрин йўқ. Ушбу бемор билан мулоқотда бўлган шахслар, у билан бирга Франциядан учиб келган йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати тузилган, уларнинг яшаш жойларини аниқлаш ва улар устидан тиббий кузатув ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши барча тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу хабардан кейин аҳоли ўртасида ваҳима уйғониши керак эмас. 80 фоиз ҳолатларда касаллик енгил ўтмоқда, 15 фоиз ҳолатларда ўрта даражада, фақат 5 фоиз ҳолатларда оғир ҳолат. Касаллик оғир ўтиши ҳолатлари сурункали касаллиги бор ёши катта одамларда кузатилмоқда.

Кўряпмизки, касалланганларнинг 50 фоиздан ортиғи бутунлай соғайиб, нормал ҳолатга қайтган. Шунинг учун, халқимиздан сўрардикки, ваҳимага тушмасдан, шахсий гигиена қоидаларига жиддий риоя этишларини, хонадонларини озода сақлаш, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин доим қўлларни совунлаб юриш, зарарсизлантирувчи воситаларни қўллаш тавсия этилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов

Бундан олдин Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани ҳақда хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

250 10:55 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

662 10:50 18.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

477 10:05 18.09.2021

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

5259 16:35 17.09.2021

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишди

376 09:19 17.09.2021

Хивадаги халқаро форумда Шавкат Мирзиёевнинг мактуби ўқиб берилди

262 18:15 15.09.2021
« Орқага