Ўзбекистонда «Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади

11:30 17.04.2018 360

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, юртимизда «Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади.

Ислом илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «Имом Бухорий» давлат мукофотини таъсис этилади.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда мазкур давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш топширилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!