Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баравар ошиб, нархи 2 карра тушадиган бўлди

12:15 30.11.2018 1800

Бугун "Ўзбектелеком" ўзининг ҳисобот йиғилишини ўтказмоқда. Унда айтилишича, эртадан, 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 марта оширилади. Шунда январда 110 Гбит/с бўлган тезлик ҳозир 1200 Гбит/с.га етади, дея хабар бермоқда Zed News телеграм канали.

Шунингдек, чексиз интернет тарифлари нархи 2 марта арзонлашади. Хабарга кўра, янги кафолатланган чексиз интернет нархи ойига 88 000 сўм бўлади, олдингисидан 2 баравар кам.

Яна бир яхши маълумот, энди интернет тезлигида "гача" қўшимчаси ишлатилмайди. Тарифда кўрсатилган тезлик тўлиқ таъминланади. Масалан, 5 Мбит дейилган бўлса, шу тезликда ишлайди.

Бу ўзгаришлар эртадан жорий этилади. Демак, тариф режаларда ҳам янгиликлар, ўзгаришлар бўлиши керак.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!