Тошкентда айни пайтда "Ўзбекистонда ислом молияси ва такофул" мавзусида анжуман бўлиб ўтмоқда. Анжуманда Ислом молияси тамойилларига мувофиқ суғурта хизматлари - Такофулни тақдим этиш режалаштирилган.
Анжуманда Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизда ислом суғуртаси - такафулни жорий этиш бўйича ўз таклифларини берганини айтиб ўтди.
Анжуманда қуйидаги мавзулар ёритилмоқда:
- Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишининг истиқболлари;
- Инвестицияларни суғурталаш ва экспортни молиялаштириш;
- Хусусий секторни ривожлантириш ва унинг Ўзбекистондаги лойиҳалари;
- Жаҳон миқёсидаги такафул ва унинг Ўзбекистондаги истиқболлари;
- Такафул - исломий суғурта.
Анжуман якунлари ҳақида яна хабар берамиз.