Ислом молияси телеграм саҳифамиз ва кейинроқ веб сайтимиз ишга тушгандан бери ўқувчиларимиз бизнинг мамлакатимизда ҳам ислом молияси тамойиллари асосида фаолият олиб борувчи банклар, молия муассасалари борми, тадбиркорлик фаолиятимизни ривожлантириш учун қаердан шундай сармоя жалб қилсак бўлади, қандай қилиб динимиз талаблари асосида фаолият юритсак бўлади деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Бу эса бизнинг мамлакатимизда ҳам ушбу турдаги молияга талаб борлигини кўрсатади.
Кўпчиликка маълум, бугунги кунда жаҳоннинг 50 га яқин мамлакатида ислом молияси бўйича қонунчилик жорий қилинган, хусусан, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам ислом молияси фаолияти учун ҳуқуқий асос яратилган.
Шуларни инобатга олган ҳолда, бизнинг мамлакатимизда ҳам ислом молиясини тадбиқ қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказиш ташаббуси билан чиқдик ва ушбу эзгу ниятимизни қўллаб қувватловчи ҳамкорлар ҳам топилди.
Тадқиқотнинг асосий мақсади - Ўзбекистонда тадбиркорлар, банклар ва аҳолининг ислом молиясига бўлган талаби, мавжуд имкониятлар ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш ва баҳолашдир.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу сўровнома мана шу тадқиқот доирасида ўтказилмоқда.
Сўровномада фаол иштирок этиб, холис жавоблар берасиз деб умид қиламиз: