Ўзбекистонда Исломий шартлар асосида кредит олиш имконияти пайдо бўлди

17:30 13.06.2018 9667

Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистондаги Asia Alliance Bank билан савдо-сотиқни Ислом банкинги қоидаларининг муробаҳа принципи асосида кредитлаш учун юз миллион доллар ажратиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда sof.uz хабар тарқатди.

ITFC матбуот хизматининг билдиришича, бу Ислом банкинги бўйича Ўзбекистон билан имзоланган энг биринчи шартнома бўлди. Ажратилган пул кичик ва ўрта ширкатларга кредит сифатида берилиши мўлжалланган.

Исломда устама фоизга қарз бериш тақиқланади. Шунинг учун кўпчилик мусулмон давлатларида маиший мақсадлар учун муробаҳа принципи асосида қарз берилади.

Бунда банк мижоз танлаган товарни ўзи сотиб олади ва мижозга ойма-ой узиб юбориш шарти билан қимматроқ нархга сотади.

Май ойида президент Мирзиёев мамлакатда Ислом банкинги принципларини жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳи ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!