Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгармоқда

1980

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Жиноят кодексига ўзгартириш киритиш орқали жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  фармонига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёшини ўн тўрт ёш қилиб белгилаш таклиф этилган эди

“Хориж мамлакатлари, хусусан, Германия, Италия, Испания, Япония ва МДҲ мамлакатлари жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши сифатида ўн тўрт ёш ҳисобланади. Айтиш керакки, мазкур ўзгаришларни инсонпарварлик йўлидаги яна бир қадам дейиш мумкин”, – дея ёзади депутат Расул Кушербаев Телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учунгина жавобгарликка тортилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

271 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

370 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

455 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

382 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

78 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

267 17:10 22.03.2023
« Орқага