Янгиликлар

Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш бўйича иш олиб борилади

1048

Ўзбекистонда Жаҳон банки, БМТнинг Ривожланиш дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқилади. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтди.

Президентимизнинг айтишича, ушбу мақсадлар учун 700 миллион доллар жалб қилинади. Шунингдек, халқаро меъёрлар асосида чуқур ўрганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубларини қамраб олган янги методология яратилади.

Давлатимиз раҳбари йил давомида бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляциядан юқори миқдорда оширилишини таъкидлаган.

«Нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уни белгилашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш, бу борада маҳалланинг иштирокини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим.

Фуқароларимиз пенсияга чиқиши учун фақат паспорти билан мурожаат қилиши кифоя бўладиган тизим яратилади», — деган у.

Шавкат Мирзиёев, 2020 йилда кексалар, жумладан, ёлғиз кексалар билан ишлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича яхлит ва таъсирчан тизим яратиш зарурлигини ҳам айтиб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Айрим педагогика йўналишларида уч йил таълим олинади

245 22:00 28.02.2020

Чингиз афандига мактублар (65-қисм)

150 20:00 28.02.2020

Фуқаролик олиш учун ўзбек тилини билиш шарт

290 16:20 28.02.2020

«Фуқаролик тўғрисида»ги қонун Сенат томонидан маъқулланди

289 15:20 28.02.2020

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 500 млн долларлик 52 та шартнома имзоланди

193 11:20 28.02.2020

"Президент бизнинг мақтовларимизга зор ҳам эмас ..."

1286 09:00 28.02.2020
« Орқага