Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор чекловлар қўлланади

2929

Ҳукумат қарори билан 16 мартдан барча давлат ва нодавлат таълим муассасаларида (боғча, мактаб ва университетлар) баҳорги каникул эълон қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз тадбирлари бекор қилинди.

Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги Ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади.

Ҳукумат барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат қилади.

Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади.

Коронавирус вақтида фуқаролар саволларига жавоб бериш учун (эртадан) ягона колл-марказ ташкил қилинади.

Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади.

Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

248 10:55 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

662 10:50 18.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

476 10:05 18.09.2021

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

5249 16:35 17.09.2021

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишди

373 09:19 17.09.2021

Хивадаги халқаро форумда Шавкат Мирзиёевнинг мактуби ўқиб берилди

262 18:15 15.09.2021
« Орқага