Янгиликлар

Ўзбекистонда космик фаолият жадаллаштирилади

482

Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. ҚҲТБТ порталида Президент ва Ҳукумат қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинмоқда, дея хабар бермоқда Норма.уз.

«Ўзбеккосмос» агентлигини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ушбу идора Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритиб, қуйидагилар билан шуғулланади:

космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
мамлакатимизда космик соҳани ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
космик соҳа инфратузилмаси, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
кадрларни, шу жумладан етакчи хорижий институтларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда космик соҳага хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
космик ва йўлдош технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат тузилмалари, ишлаб чиқарувчилар ва молиявий маблағлар кенг жалб этилишини таъминлаш;
космик фаолиятнинг айрим йўналишлари тижоратлаштирилишини рағбатлантириш.

«Ўзбеккосмос» агентлигининг илмий-техник ва эксперт кенгашини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Унинг хулосалари асосида космик соҳани ривожлантиришга оид стратегик масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинади.

Норма ижодкорлиги билан шуғулланиш лозим.

«Космик фаолият тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек 2019–2029 йилларда космик соҳани ривожлантириш концепцияси ва дастури қабул қилиниши мўлжалланмоқда, уларда қуйидагиларга эътибор берилади:

Ўзбекистонда космик соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишга комплекс ёндашув ва унга доир стратегик вазифалар;
саноат ва экологик хавфсизлиги юқори даражада бўлишини таъминловчи замонавий илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда космик соҳа ва тегишли инфратузилма объектларини қуриш;
маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари, ўқув марказларида мутахассисларни тайёрлаш.

Мамлакатимизда ва хорижда кадрлар тайёрланади.

Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университетида «Амалий космий технологиялар» кафедралари ташкил этилади. Бундан ташқари, Россия, Европа ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи олий таълим муассасаларида соҳа учун кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Лойиҳалар рад этилиши, ўзгартирилиши ёки уларга қўшимча киритилиши мумкин.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ниҳоят! Темир йўлларимиз ҳам "уйғонади"

469 09:40 29.01.2020

Ўзбекистонда 2020 йилда 36 та янги мактаб қурилади

210 19:40 24.01.2020

Ҳақорат ва туҳмат учун қамоқ жазоси бекор қилинмоқда

298 17:20 23.01.2020

Когондаги вокзалда намозхона бор, таҳоратхона эса...

694 15:20 22.01.2020

Президент Администрациясида Дин ишлари бўйича шўъба мудири тайинланди

1020 09:35 09.11.2019

Форишликлар «Илғор ҳудуд» синов лойиҳасини жадал амалга оширмоқда

498 13:30 20.04.2019
« Орқага