Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

543

Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилишича, коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилган. 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасини хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирларини ўтказилиши учун вакцина олиб келинган. Республикага 8 нафар хитойлик мутахассис келган, бугунги кунда Инновацияни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.

Кўнгиллиларни тиббий кўрикдан ва скрингдан ўтказиш ишлари 2020 йилнинг 12 декабридан бошланган бўлиб, 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилди.

2020 йилнинг 12 декабридан 27 январига қадар жами 4617 нафар кўнгиллида вакцинациянинг 3-клиник синов босқичлари амалга оширилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (13-қисм)

69 22:23 06.03.2021

Туркия Ташқи ишлар вазири Урганчга келди

467 21:04 06.03.2021

Йўлдошбек Иброҳим қори томонидан онлайн «Тартил» дарслари

153 20:30 06.03.2021

Аёл ва армия (иккинчи мақола)

216 20:00 06.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи 

335 19:30 06.03.2021

Аёл ва армия (биринчи қисм)

466 19:00 06.03.2021
« Орқага