Ўзбекистонда Мактаб таълимини ривожлантириш фонди ташкил қилинади

09:30 18.07.2018 523

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини ошириш мавзусидаги йиғилишда Халқ таълими тизимида молиялаштиришни такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинган. KUN.UZ мухбирининг Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов берган маълумотларига асосланиб хабар беришича, молиялаштиришни такомиллаштириш қуйидаги йўналишда олиб борилади:

Тизим эҳтиёжларини молиялаштириш вазирлик ихтиёрига берилади, жумладан Ўзбекистонда Мактаб таълимини ривожлантириш фондини ташкил қилинади.

Юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун Халқ таълими вазирлиги қошида Ислоҳотларга кўмаклашиш фонди ташкил этилиб, унга жорий йилда 100 миллиард сўм ажратилади. 

Бундан ташқари, мактабларга бюджетдан ташқари маблағ топиш учун кенг имконият яратилади.

 

Манба: kun.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!