Янгиликлар

Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади. Шунингдек, арзон автомобиллар ва кроссвейрлар ишлаб чиқарилади

835

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси“ мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

“Ўзавтосаноат“ стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди.

“Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда, — деди Рустам Қодиров. — Масалан, сизнинг машинангиз бор, 3-5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги мошина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган машинангизни диллерга бориб топширасиз-да, янги автомобил ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз”.

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.

Шунингдек,Ўзбекистонда яқин 5 йилликда нархи 10 000 АҚШ долларига тенг арзон автомобиллар, кейин эса 15 000 долларлик кроссоверлар ишлаб чиқарилади

“Ушбу концепция интернетдаги порталда эълон қилинади, ўрганиб чиқасизлар, муҳокама бўлади, — деди “Ўзавтосаноат“ стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров. — Мазкур концепцияда 2 та тенденция ҳисобга олинган: биринчи 5 йилликда нархи 10 000 АҚШ доллари атрофида бўлган арзон автомобиллар ишлаб чиқарилишига эътибор қаратилади, чунки шу тоифа транспорт воситаларига талаб юқори бўлади. Дунё тажрибасидан маълумки, кроссовер, яъни йўл танламас автомобилларга қизиқиш ва эҳтиёж йил сайин ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда биринчи 5 йилликдан кейин янги тенденция бошланишини тахмин қиляпмиз: келгусида Ўзбекистонда нархи 15 000 АҚШ доллари атрофида бўлган кроссовернинг кичикроқ моделларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади”.

Мулоқот давомида премиум сегментда Chevrolet Equinox кроссовери, Chevrolet Trailblazer йўл танламас ва Chevrolet Traverse оилавий кроссовери ишлаб чиқарилиши жорий йилнинг охиригача бошлашни режалаштирилаётгани билдирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишга кўрсатма берди

544 18:45 08.07.2019

GM UZBEKISTAN автомобилларнинг оригинал эҳтиёт қисмларини сотувга чиқарди

506 14:53 13.06.2019

Монополиянинг "аккумулятор"и ўтирсин

2331 23:18 30.04.2019

"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи

1208 20:20 21.01.2019

2019 йилдан Малибу ишлаб чиқарилмайди. Сабаб?

2365 10:00 06.12.2018
« Орқага