Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда одамни юзидан таниб олувчи камерали сунъий интеллект тизими ишга туширилади

1223

Кеча Олий Мажлис Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева одамларни таниб олувчи технологиянинг жорий этилиши ҳақида фикр билдирди. Танзила Норбоева ички ишлар органлари ходимларига юзни таниб олиш ва бармоқ изини аниқлаш дастурига эга планшетлар берилаётганини қўллаб-қувватлади. «Ушбу тизим жиноятчи, қочоқ, бедарак йўқолган шахсларни топишда қўл келиши бутун дунёда исботини топган», деди у.

Тизим маълумотлар базаси қуйидагилардан ташкил топади:

  • видеокузатув камералари тасвирлари;
  • ижтимоий тармоқлардаги фото-видеолавҳалар;
  • бодикамералардаги видеотасвирлар;
  • мобил телефонлардаги фото-видеотасвирлар.

Биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш комплекс тизими ўз ичига 7та дастурни қамраб олади:

  • шахс юзини таниб олиш.
  • карантин қоидаларини назорат қилиш;
  • оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари;
  • ҳуқуқбузарликларни аниқлаш дастури;
  • сохта юз тасвирини аниқлаш;
  • профайлинг таҳлил;
  • ижтимоий муҳандислик ёрдамида шахснинг психологик портретини шакллантириш.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда қидирувга берилган Хитой фуқароси Ўш шаҳрида қўлга олинди

2560 11:57 02.02.2023

Метан «заправка»лар иши тикланади

1084 17:03 01.02.2023

Энди Қозоғистонда 30 кун регистрациясиз юрса бўлади

425 14:34 01.02.2023

Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

717 10:42 01.02.2023

Жамоат транспорти учун тўловлар тизими ўзгаради

1282 22:14 31.01.2023

Давлат идорасига ҳам «пиар» керак!

603 15:20 31.01.2023
« Орқага