Янгиликлар

Ўзбекистонда қанча Хитой фуқароси бор?

1740

Ҳозирги кунда юртимизда қанча Хитой Халқ Республикаси фуқаролари истиқомат қилмоқда, деган саволга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумот берди.  

Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь ойидан 14 февралгача бўлган муддатда Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга келган 4305 нафар фуқаролар рўйхати олинган.

Хитойдан келганларнинг 3058 нафарида 14 кунлик тиббий кузатув даври якунланган бўлиб, бугунги кунда 634 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жами 495 та Хитой Халқ Республикаси билан қўшма корхоналар мавжуд бўлиб, бугунги кунда ушбу қўшма корхоналарда 2845 нафар хитойлик фуқаролар фаолият олиб бормоқда.

Хитой Халқ Республикасида янги йил байрамини ўтказиб бугунги кунда республикамиз ҳудудига қайтиб келаётган хитойлик фуқароларни (ўрта ҳисобда кунига 30-40 нафар) борадиган манзилига аниқлик киритилиб, корхоналар ва меҳмонхоналарда келган кунидан бошлаб 14 кун мобайнида тиббий кузатув остига олинмоқда.

Жорий йилнинг 1-14 февраль кунлари давомида 451 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаролари республика ҳудудига кириб келган ва улар ўртасида касаллик аниқланмаган (тиббий кузатув олиб борилмоқда).

Таҳририятдан: Коронавируснинг хавфлилик жиҳатлари, аниқланиш муддати ва яширин даврининг узунлигини ҳисобга олиб Хитой фуқароларини Ўзбекистонга киришини вақтинча тақиқлаш керак эмасмикин? Фуқароларимизнинг соғлиги иқтисодий жиҳатлардан устун эмасми?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уханда карантин бекор қилинди

512 19:00 08.04.2020

Жанжалнинг каттаси энди бошланадиган кўринади...

4409 17:30 08.04.2020

Европа мамлакатлари январь ойидаёқ коронавирус ҳақида огоҳлантирилган

579 11:30 08.04.2020

Коронавируснинг тамаддунга таъсири

999 19:00 07.04.2020

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

1295 15:30 06.04.2020

Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади?

2732 20:00 04.04.2020
« Орқага