Янгиликлар

Ўзбекистонда қурилиш соҳаси бўйича Президент қарори қабул қилинади

627

Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Қарор лойиҳаси қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш, қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ёлланма ишчиларнинг норасмий фаолиятини легаллаштиришга қаратилиши айтилади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар сув тежовчи технологияларни жорий этишга давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг ҳосилдорлик ошишига, сув ва моддий (электроэнергия, минерал ўғитлар ва бошқалар) ресурслар иқтисод қилинишига таъсирини мустақил консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда ўргансин ва 2020 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига сув тежовчи технологияларни жорий этишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.

Мустақил консалтинг компанияларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан қопланади.

Мавзуга оид:
Фақат тиббиёт тизимигина коррупцияга ботганми?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиали очилади

298 23:30 22.02.2020

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти

388 23:00 22.02.2020

«Спарк» ва «Матиз» немислар ишончини қозонмади

5104 19:30 22.02.2020

Эрдоған нега президентимизни аэропортдан кузатиб қўйди?

4432 13:40 22.02.2020

Электр узатиш тармоқлари хусусий секторга сотилади

522 11:02 22.02.2020

Фарғонада "вирус"дан 10 кунда 9 киши ҳалок бўлди!

8214 10:20 22.02.2020
« Орқага