Янгиликлар

Ўзбекистонда таълим беш кунлик тартибга ўтади

807

Ўзбекистонда олий ва ўрта таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш жорий этилиши мумкин. Ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокамага қўйилган қарорда беш кунлик таълимга ўтиш таклиф этилди.

Шу билан бирга ёзги таътилни қисқартириш ҳисобига қишки таътилни узайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.

«Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ойлик муддатда ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш ҳамда туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишги таътил даврини узайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқсин ва киритсин», — дейилади қарорда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил фаластинлик ўқувчиларни ўлдиряпти, қамоққа ташлаяпти...

545 16:40 27.01.2020

Ўзбекистонда 2020 йилда 36 та янги мактаб қурилади

202 19:40 24.01.2020

Ўқитувчиси энг яхши мактаб 

924 22:30 23.01.2020

Австриялик мусулмонлар рўмол тақиқи устидан Конституцион судга шикоят қилди

941 18:00 14.01.2020

Мактабда совғага... жойнамоз беришди

1951 08:05 14.01.2020

Мексикадаги мактабда қонли отишма

521 11:20 11.01.2020
« Орқага