Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда уч ой ичида ЙТҲда вафот этганлар сони айтилди 

390

2021 йилнинг биринчи чорагида содир этилган ЙТҲ ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

Маълум қилинишича, январь—март ойларида 1491 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Унда 394 киши ҳалок бўлган ва 1168 киши жароҳат олган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ — Тошкент (208 та) ва Фарғона (212) вилоятлари ҳамда Тошкент (170) шаҳрида кузатилган.

620 та автоҳалокат пиёдалар иштирокида содир бўлган, 162 таси велосипедчи, 95 таси болалар, 10 таси мотоциклчилар иштирокида содир бўлган.

Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари:

  • тезликни ошириш — 37,8 фоиз;
  • пиёдалар ўтиш жойлари йўқлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш — 15,3 фоиз;
  • устунликка эга транспортга йўл бермаслик — 12,4 фоиз;
  • қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш — 7,6 фоиз.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг "объектив сабаблари" қаторида транспорт воситаларини нотўғри бошқариш ва сифатсиз йўллар 4,2 фоизни, шунингдек, велойўлаклар бўлмаган жойларда велосипедчиларни уриб кетиш 4,2 фоизни ташкил этган.

Ҳайдовчининг тажрибасизлиги барча бахтсиз ҳодисаларнинг 5,8 фоизига сабаб бўлган бўлса, ҳаракат давомида ухлаб қолиш – 3,3 фоиз ва транспортни маст ҳолда бошқариш 2,6 фоиз ЙТҲга сабаб бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг Афинадаги консуллиги ёпилади, Швецияда элчихона очилади

411 20:30 05.05.2021

Россия билан ҳамкорлик дастури юзасидан Мудофаа вазирлиги баёноти

587 12:30 05.05.2021

АҚШдан гуманитар ёрдам юборилди

322 12:00 05.05.2021

Коронавирусдан касалланганлар сони ортиб бормоқда

593 10:30 05.05.2021

Ўзбекистонликлар ишлаш учун Саудия Арабистонига юборилиши мумкин

844 14:30 04.05.2021
« Орқага