Янгиликлар

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

1622

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация қилиш тартиби бекор қилинди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналидаги маълумотга асосланиб, хабар бермоқда Спутник.уз нашри.

Фармонга асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиши эквивалентда 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яна бир давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин

350 12:00 29.12.2019

Президент 92 нафар маҳбусни афв этди. Улар орасида диндорлар ҳам бор

1317 01:16 07.12.2019

Президент Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга янги вазифа топширди

9001 08:00 05.10.2019

15 июлдан ойлик, нафақа ва стипендия миқдори ошади

1399 17:46 03.07.2018

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

1310 22:20 06.03.2018

Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларига ҳам қўшимча 3 кунлик дам олиш кунлари белгиланади

2248 20:20 28.12.2017
« Орқага