Жорий йининг 1–2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида республика бўйича шамол 17–22 метр секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25–28 метр секундгача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудида ўта камёб ҳодиса ҳисобланган қум бўронлари кузатилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати эса бундай вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарурлигини маълум қилган. Айниқса, нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак. Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шартлиги қайд этилган эди.