Янгиликлар

Ўзбекистонда янги илмий-оммабоп журнал ташкил этилди

324

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги “QVANT” номли илмий-оммабоп журнал ташкил этилганини маълум қилди.

Дунёнинг 100 та энг кўп иқтибос келтириладиган ва мақолалари чоп этиладиган ёш олимлари рўйхатига киритилган Рауф Салаходжаев мазкур лойиҳа раҳбарлик қилади.

Журнал фақатгина босма нашрдан эмас, бутун бошли экотизимдан ташкил топган — у ўз ичига Youtube каналини, мунтазам равишда чиқариладиган аудио ва видеофайлларни, вебинар ва веб-сайтларни олади.

“QVANT” журналида илм-фан, технологиялар ва бизнес ечимлар ўз аксини топади. Марказий Осиё интеллектуал ҳаётининг узвий қисми бўлиши кутилаётган журнал ихтирочилар, инноваторлар, олимларга ўз ишларини, иқтидорларини намойиш этиш, ғоялари ва фикрларини кенг аудиторияга ёйиш учун имконият яратади. Журналда стартаплар, ёш олимлар ва тадбиркорлар ҳақида маълумот берилади, ҳаётнинг турли жабҳаларидаги инновациялар ёритилади, олимлар ва йирик хорижий экспертларнинг илмий тадқиқотлари, таҳлилий мақолалари содда тилда чоп этилади.

“QVANT” журнали таҳрир ҳайъати халқаро олимлар, хорижий экспертлар, шунингдек ёш мутахассислардан иборат. “QVANT” журналида инновация ва илм фан соҳаларидаги оламшумул янгиликлар ёритилади, таҳлилчилар ва тадбиркорлар билан суҳбатлар эълон қилинади, шунингдек ноёб бизнес кейслар муҳокама қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон аёллар учун қанчалар хавфсиз?

702 16:30 16.10.2019

Элчи: «Хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистонга пул киритишдан айрим раҳбарларнинг савияси тўсқинлик қилмоқда...»

280 15:35 16.10.2019

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкорликда машғулот ўтказдилар

170 18:30 14.10.2019

Расмий хабар: Шавкат Мирзиёев Бокуга жўнаб кетди

134 14:15 14.10.2019

Марказий банк раиси: «Доллар ишлатилишига қарши прокуратура орқали курашиш нотўғри...»

562 20:35 11.10.2019

Энди Саудия Арабистонига Ўзбекистондан кунига икки самолёт учади

984 18:45 11.10.2019
« Орқага