Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 1 кв. километр майдонга ўртача 77 нафар аҳоли тўғри келмоқда.
Қўмита тақдим этган ахборотга кўра, мамлакатимиздаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Фарғона вилоятилари эканлиги маълум бўлди. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 1 кв. километр майдонга 7554,4 киши тўғри келса, Андижон ва Фарғонада бу рақамлар 741,4 ва 565,1 нафарни ташкил этмоқда.
Қолган ҳудудларда 1 кв. километрга тўғри келадиган аҳоли сони қуйидагича:
- Наманган – 385,4 нафар;
- Хоразм – 312,9 нафар;
- Самарқанд – 235,4 нафар;
- Сирдарё – 201,1 нафар;
- Тошкент – 195,1 нафар;
- Сурхондарё – 133,4 нафар;
- Қашқадарё – 116,7 нафар;
- Жиззах – 66,5 нафар;
- Бухоро – 48,4 нафар;
- Қорақалпоғистон Р. – 11,5 нафар;
- Навоий – 9,1 нафар.