Ўзбекистондаги барча аэропорт ва вокзалларда ибодат хоналари очилади

07:12 07.01.2019 765

Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темирйўл вокзалларида ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар (намозхоналар) пайдо бўлади. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топган, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Давлат раҳбари ибодат амалларини бажариш ва таҳоратхоналар учун жойларни 2019 йилнинг 1 июнига қадар жиҳозлаш топшириғини берган.

Мусулмонлар учун сутка бўйи ишлайдиган намозхона 2017 йилнинг ноябридан буён Тошкент халқаро аэропортида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!