Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистондан келтирилган исириқ учун Россияда жиноий иш очилди

1261

Новороссийск божхона бошқармаси ходимлари бир тоннадан ортиқ қуритилган исириқни таркибида наркотик моддаси бор деб эълон қилди.

“Гиёҳванд модда”лар божхоначилар томонидан Ўзбекистондан темир йўл орқали келган контейнердан топилган. У ерда яна  қуритилган мевалар, ёввойи наъматак, идиш-товоқлар, зиғир мойи ва қуритилган шифобахш ўтлар бўлган. Юк қуруқ юк ташувчи кемада Яқин Шарқ давлатларидан бирига жўнатилиши керак эди.

Божхона кўригидан ўтказилганда Осиё мамлакатларида очиқ ўсувчи кўп йиллик ўсимлик Россия Федерациясида назорат қилиниши керак бўлган ва Россия Федерацияси Ҳукуматининг қарори билан тасдиқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари рўйхатига киритилгани маълум бўлган. 

Исириқнинг умумий оғирлиги 1184,44 кг ни ташкил этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари контрабандаси) 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1590 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

988 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

823 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2568 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2421 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1436 08:48 01.06.2023
« Орқага