Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент – Хўжанд – Тошкент халқаро автобус йўналишида мунтазам қатновлар қайта тикланди.
Ушбу йўналишда мунтазам автобус қатновлари ҳар куни амалга оширилади. Ўзбекистон томонидан ташувчи «Uzautotrans service» корхонаси «YUTONG» русумли автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Тожикистон томонидан эса ташувчи "Холдинг Азия Групп Таджикистан" ЗАО га қарашли «VANHOLL» русумли автобуслар ушбу йўналишда ҳаракатланади.
Автобуслар соат 09:00 ва 18:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.
Тошкентдан Хўжандгача йўлкира ҳақи 100 000 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Сирдарёга сафари чоғида вилоятни Тожикистон билан боғловчи автобус йўналиши очилиши ҳақида гапирган эди.
"Автомобиль йўллари таъмирланади ва янгилари қурилади. Вилоятни Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи транзит автобус йўналишлари йўлга қўйилади", - деган эди давлат раҳбари.