Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонга АҚШ ва Германиядан вакциналар келтирилади

331

Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакциналардан 100 минг дона келтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилган. Ўзбекистон “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакат аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрлаб, COVAX фондига юборган.

Ҳозирда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. 

«Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд», - дейди Б.Юсупалиев.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, республикамизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахбортида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суданда қабилалараро тўқнашув: қурбонлар бор

75 17:21 04.03.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (26-қисм)

175 10:00 04.03.2021

“Динимиз кўр-кўрона тақлиддан қайтаради...”

247 09:00 04.03.2021

Путин ва миллатчиликка қарши кураш

820 08:05 04.03.2021

"Шайтон ҳеч қачон пора олмайди"

849 07:00 04.03.2021

Канада мусулмонлари исломофобияга қарши чора кўрилишини истамоқда

343 23:00 03.03.2021
« Орқага