Янгиликлар

Ўзбекистонга хиёнат қилган сиёсатчи узоқ йилга қамалди

6051

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ директори Рафиқ Сайфулин Ўзбекистонда 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Олдинроқ Ўзбекистон Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хиёнат", ўн йилдан йигирма йилгача) билан айблов эълон қилингани айтилган эди.

Сайфулиннинг суд жараёни 2020 йил феврал ойида маълум бўлди. У, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлигининг бир неча ходими давлатга хиёнатда айбланди. Сайфулин 2019 йил июл ойида ҳибсга олинган. Давлатга хиёнат қилишда айбланаётган яна бир судланувчининг исми маълум - бу Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бирлашган штабининг собиқ мудири Акбар Ярбабаев. Умуман олганда, оммавий ахборот воситаларига кўра, ўнга яқин одам бу иш бўйича текширувдан ўтган. 

Сайфулин ўз меҳнат фаолиятини СССР Давлат хавфсизлик қўмитасида бошлаган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Вазирлар Маҳкамасининг Прогнозлаш ва статистика бўйича давлат қўмитасида ишлади. Кейинчалик у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтини бошқарган.

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Ҳарбий суди республика Мудофаа вазирлиги "Ватанпарвар" газетасининг собиқ ходими Владимир Калошинни хоинликда айбдор деб топди. У Ўзбекистон армиясининг подполковник унвонидан маҳрум қилиниб 12 йилга қамалган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон: коронавирусга чалинган хорижлик вафот этди

93 16:08 09.07.2020

3 минг юртдошларимиз ҳамон Қозоғистон чегарасида қолиб кетяпти

75 15:53 09.07.2020

“Оғир ҳолатдаги, касаллик билан курашиб ётган беморларни кўрсатиш керак”

226 12:53 09.07.2020

"Касалликка чалинган одамнинг уйда даволаниши мумкин эмас!"

316 12:33 09.07.2020

"Автомобил салонидаги ёлғиз ҳайдовчи ниқобсиз юриши мумкин" деган гап йўқ...ми?

755 12:20 09.07.2020

Брифинг: Нега Тошкент шаҳри ва вилояти ўртасида ҳаракат тақиқланмади?

578 12:17 09.07.2020
« Орқага