Янгиликлар

Ўзбекистонга олти ойда 405 минг сайёҳ келган

211

Жорий йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сони 3,7 миллион кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 971,9 минг кишига кўп бўлиб, 35,7 % га ортган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди.

МДҲ давлатларидан Ўзбекистонга 3,4 миллион киши ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 2,5 миллиони қариндошларни йўқлаш мақсадида, 254,7 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 358,9 минг нафари транзит орқали ташриф буюрган.

Мазкур давр мобайнида узоқ хорижий давлатлардан республикага 270,3 минг киши ташриф буюрган. Улардан 150 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 26,7 минг нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида, 14,3 минг нафари эса хизмат мақсадларида келган.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисмини Қозоғистон фуқаролари ташкил қилган. Уларнинг сони 1,2 миллион киши бўлиб, барча ташриф буюрганларнинг 32,1 фоизини ташкил этади. Унда кейинги ўринларда Тожикистон — 1,03 миллион киши ёки 28,0 фоиз, Қирғизистон — 680,7 минг киши ёки 18,4 фоиз, Россия — 260,4 минг киши ёки 7 фоиз, Туркманистон — 233,4 минг киши ёки 6,3 фоиз ва Беларусь — 9,1 минг киши  ёки 0,2 фоиз билан жойлашган.

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисмини Туркия фуқаролари ташкил қилган. Туркиядан 49,3 минг киши ташриф буюрган. Хитойдан 26,9 минг, Жанубий Кореядан 18,6 минг, Ҳиндистондан 16,8 минг, Германиядан 11,7 минг, Япониядан 9,5 минг киши, Франция, Италия ва Исроил давлатларидан мос равишда 9,3, 8,8 ва 6 минг киши ташриф буюрган.

Мамлакатга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми, яъни 68,6 фоизи қариндошларни йўқлаш мақсадида ташриф буюрган. Ўзбекистонга келган чет элликларнинг 10,9 фоизини сайёҳлар ташкил қилган бўлиб, уларнинг сони қарийб 405 минг кишини ташкил қилган.

Бу муддатда  5918,5 минг нафар ўзбекистонлик МДҲ давлатларига борган бўлиб, уларнинг 3368,2 минг нафари қариндошларни йўқлаш, 1916,2 минг нафари ишлаш, 60,4 минг нафари сайёҳлик мақсадида хорижга чиққан.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 288,9 минг киши эса узоқ хорижий давлатларга эса йўл олган бўлиб, улардан 178,9 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 41,1 минг нафари ишлаш мақсадида борган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми Туркияга (98,8 минг киши), Жанубий Кореяга (41,6 минг киши), БAAга (29,2 минг киши), Саудия Aрабистонига (25,2 минг киши), Хитой, Ҳиндистон ва AҚШ давлатларига (мос равишда 15,9, 13,9 ва 10,6 минг киши) ташриф буюрган.

Манба: stat.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Muslim Women in Travel 2019: Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар ўнталигидан жой олди 

253 19:36 22.10.2019

Шавкат Мирзиёев:  «Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир»

158 22:09 21.10.2019

Ёшлар Иттифоқидан жуда шедевр лойиҳа

417 17:00 18.10.2019

Ўзбекистондаги илк оммавий бепул онлайн таълим платформаси ишга туширилмоқда

552 12:20 18.10.2019

Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди

107 10:33 18.10.2019

Ўзбекистон аёллар учун қанчалар хавфсиз?

917 16:30 16.10.2019
« Орқага