Янгиликлар

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6 млрд доллардан ошди

779

Марказий банк маълумотига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган пул ўтказмалари ҳажми 6 009,7 миллиард долларни ташкил этди. Бундай катта кўрсаткич охирги бор 2014 йилда қайд этилган ва ўшанда пул ўтказмалари ҳажми 6 468,1 миллиард доллар бўлган эди. 

2019 йилдаги пул ўтказмаларининг 5 миллиард доллардан ортиғи МДҲ мамлакатларидан амалга оширилган. Хусусан, Россиядан 4,6 миллиард, Қозоғистондан 357 миллион, Қирғизистондан қарийб 39 миллион доллар жўнатилган. 

Узоқ хориждан ўтган йили жисмоний шахслар 878 миллион доллар жўнатган. Жумладан, АҚШдан 232 миллион доллар, Туркиядан 204,6 миллион доллар ва Жанубий Кореядан 170 миллион доллар келиб тушган. 

2019 йилда жисмоний шахслар Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 1 миллиард доллар юборди. Хусусан, Россияга 347,5 миллион, Туркияга 200 миллион ва Қозоғистонга 87,3 миллион долллар жўнатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қайтмоқда

172 16:30 30.05.2020

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

1587 15:21 30.05.2020

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

992 12:14 30.05.2020

Диний идоранинг мадраса очиш ҳақидаги хатга жавобига муносабат

4291 19:00 29.05.2020

Туркиядан Ўзбекистонга самолётлар қачон уча бошлайди?

882 11:01 29.05.2020

Икки ҳайдовчи Андижонда  100 нафарга яқин фуқаронинг карантинга олинишига сабаб бўлди

993 23:13 28.05.2020
« Орқага