Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

1545

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида «COVID-19»га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсири» мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуман давомида журналистлар томонидан бир қатор саволлар берилди. Жумладан, журналист Хуршид Далиев томонидан нега юртимизда асосан ZF-UZ-VAC 2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмлашга кучли эътибор қаратилаётгани, Европа ва бошқа тиббиёти ривожланган давлатлар ишлаб чиқарган вакциналар олиб келинмаётгани юзасидан савол берилди. Нурмат Отабеков мазкур саволга жавоб бериб, юртимизда қўлланилаётган вакциналар турини кўпайтириш мақсадида Россия Федерацияси билан «Спутник V» вакцинасининг дастлаб 1 миллион дозасини келтириш бўйича шартнома имзолангани ва яна бир миллион доза учун меморандум тузилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Вакцина ва иммунизация бўйича глобал альянсга (GAVI) аъзо эканлиги учун COVAX дастури доирасида вакцина олиш ҳуқуқига эгалиги таъкидланди. Шунга кўра, дастлаб AstraZeneca вакцинаси олиб келингани, кейинги босқичларда эса Moderna, Johnson&Johnson, Pfizer вакциналарини ҳам олиб келиш эҳтимоли борлиги маълум қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

248 10:55 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

662 10:50 18.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

476 10:05 18.09.2021

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

5252 16:35 17.09.2021

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишди

373 09:19 17.09.2021

Хивадаги халқаро форумда Шавкат Мирзиёевнинг мактуби ўқиб берилди

262 18:15 15.09.2021
« Орқага